1

Ўзбекистон Озарбайжон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади

СПОРТ 22.04.2014, 09:25
Ўзбекистон Озарбайжон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Ўзаро келишувга кўра, учрашув 20 август куни Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтади. 

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Тошкентда Уммон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Миллий терма жамоа сентябрь ва октябрь ойларида ҳам бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиши режалаштирилган. Жумладан, 3 сентябрь куни Тошкентда Иордания терма жамоаси меҳмон бўлса, 6 октябрь куни Қосимов шогирдлари Доха шаҳрида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Октябрь ойидаги яна иккита учрашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади. Мазкур икки учрашув ҳам БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1