1

Дипломатик алоқалар ўрнатилган давлатлар сони 134 тага етди

СИЁСАТ 29.01.2018, 13:09
Дипломатик алоқалар ўрнатилган давлатлар сони 134 тага етди

Шу йил 26 январь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Непал Федератив Демократик Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон ва Непалнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакиллари имзолади.

Ҳужжатда қайд қилинишича, “Ўзбекистон Республикаси ва Непал, икки давлат ўртасида ўзаро тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойиллари ва мақсадлари ҳамда халқаро ҳуқуққа риоя этган ҳолда, 1961 йил 18 апрелдаги дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси ва 1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси бандларига мувофиқ дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилди”.

Непал Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 134-давлат бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1