1

Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қозоғистонга боради

СИЁСАТ 02.02.2018, 11:48
Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қозоғистонга боради

Бугун, 2 февраль куни Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Делегация шаҳарда бўлиб ўтадиган «Глобализация даврида рақамли кун тартиби» мавзуидаги халқаро форумда иштирок этади.

Форум Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ўтказилмоқда. Унда Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари, Озарбойжон ҳамда Тожикистоннинг расмий делегациялари, шунингдек, халқаро IT -компаниялар вакиллари иштирок этадилар.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1