АПЛ. 36-тур учрашувлари бўлиб ўтди (ВИДЕО)

СПОРТ 28.04.2014, 09:29
АПЛ. 36-тур учрашувлари бўлиб ўтди (ВИДЕО)

Кеча Англия премьер лигасининг 36-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг Марказий учрашуви “Анфиэлд” стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар “Ливерпуль” чемпионлик  учун курашаётган Лондоннинг “Челси” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда “Челси” 0:2 ҳисобида устун келди. 45-дақиқада “Ливерпуль” сардори Жерард хатога йўл қўйди ва ушбу хатодан Демба Ба унумли фойдаланиб ҳисобни очди.  Иккинчи бўлимда “Челси” футболчилари очиқчасига ҳимояга ётиб олишди. “Ливерпуль” ҳужумлари эса фойда келтирмади. Учрашувнинг 90-дақиқасида қарши ҳужумдан сўнг собиқ “Ливерпуль” ҳужумчиси Фернандо Торрес дарвозабон билан бирга-бир чиқди, аммо ўзи зарба бермай тўпни Виллианга етказди. у эса қийинчиликсиз очиқ қолган дарвозага тўпни киритди ва ўйини якунлади - 0:2.

Қолган учрашувлар натижаси билан танишинг:

Ливерпуль – Челси 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – Д.Ба (45), 0:2 – Виллиан (90).

Сандерленд – Кардифф 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – Уикхэм (26), 2:0 – Борини (45, пенальти), 3:0 – Джаккерини (76), 4:0 – Уикхэм (86). 

Кристал Пэлас – Манчестер Сити 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – Джеко (4), 0:2 – Яя Туре (43).  

28 апрель, 23.00, «Эмирейтс»

Саутгемптон – Эвертон 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – Алькарас (1, автогол), 2:0 – Коулмэн (31, автогол). 

Вест Бромвич – Вест Хэм 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – Берахино (11). 

Суонси – Астон Вилла 4:1 (2:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – Бони (10), 1:1 – Агбонлахор (22), 2:1 – Шелви (26), 3:1 – П. Эрнандес (73), 4:1 – Бони (90, пенальти). 

Сток Сити – Тоттенхэм 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – Роуз (33). 

Фулхэм – Халл 2:2 (0:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – Дежага (55), 2:0 – Аморебьета (58), 2:1 – Елавич (75), 2:2 – Лонг (87). 

Манчестер Юнайтед – Норвич 4:0 (1:0, 3:0) 
Голлар: 1:0 – Руни (41, пенальти), 2:0 – Руни (48), 3:0 – Мата (63), 4:0 – Мата (73). 

Ливерпуль 36-80

Челси 36-78

Манчестер Сити 35-77

Арсенал 35-70

Эвертон 36-69

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1