1

Абдулла Арипов: Ўзбекистон рақамли қайта шаклланиш даврини бошидан кечирмоқда (видео)

СИЁСАТ 04.02.2018, 16:53
Теглар: Видео
Абдулла Арипов: Ўзбекистон рақамли қайта шаклланиш даврини бошидан кечирмоқда (видео)

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов “Глобализация даврида рақамли кун тартиби” мавзудаги форумда сўзга чиқди.

Абдулла Арипов Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришлар, рақамли технологияларни турли соҳаларда қўллаш, инновацияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастури ва бошқа нарсалар ҳақида сўзлаб берди.

“Ўзбекистон ҳам илдам қадамлар билан рақамли қайта шаклланиш давридан ўтмоқда: мамлакатда катта солиқ имтиёзларига эга бўлган инновациялар маркази, электрон ҳукумат ва президентнинг электрон қабулхонаси ташкил этилган. Президент электрон қабулхонаси орқали бир йилда 1,6 млн фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди”, — деди бош вазир.

Ундан ташқари солиқ ва божхона тўловлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилган. Ташкил қилинган электрон рўйхатга олиш тизими туфайли янги бизнес очиш вақти 30 минутгача қисқартирилган.

Ўзбекистон бош вазири фикрига кўра, МДҲнинг кейинги ривожланиши, днё миқёсида рақобатбардошлигини ошириши – рақамли иқтисоднинг самарали жорий этилишига боғлиқ бўлади.

“Турли мамлакатларда рақамли иқтисод турли йўллар билан ва турли тезликда ривожланади, лекин унинг барча учун умумий хусусиятлари ҳам бор. Бу – инновациялар ва инвестициялар оқиб келиши учун қулай шароит яратилиши”, — деди Арипов.

Шунингдек Ўзбекистон бош вазири одатий молия институтлари ҳамда инновацион компанияларнинг ҳамкорлик қилиши учун ягона майдон ташкил қилиш ташаббусини киритди.

Бош вазир фикрига кўра, бундай ҳамкорлик инновацион маҳсулотларни молия бозорларига биргаликда киритиш, шунингдек блокчейн, очиқ маълумотлар каби янги технологиялардан самарали фойдаланиш механизмини яратишга хизмат қилади.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1