Бухоро вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида, 1991 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, оилали, 2 фарзанди бор, Бухоро шаҳридаги “Перенатал” туғруқхонасида ҳамшира бўлиб ишловчи Холова Шафоат Ҳасановна, танишини ишга жойлаштирмоқчи бўлган фуқаро М.Ҳамидовдан 1100 АҚШ долларини олаётган вақтида далилий ашё билан жиноят устида қўлга олинди, дея хабар тарқатди Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бухоро вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.