Бухорода Жисмоний тарбия институтига ўқишга киритишга ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан пора олаётган спорт мураббийлари жиноят устида қўлга олинди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида, 1988 йилда Навоий вилояти Учқудуқ шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳар, А.Жомий кўчаси 5-уй, 25-хонада яшовчи, Бухоро Олимпия захиралари коллежи мураббийси Ташев Сабир Сулейманович ҳамда 1977 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳар Сабингарон қишлоғи, 1-уйда яшовчи, Бухоро Олимпия захиралари коллежи мураббийси Казаков Ғолиб Ғафуровичлар Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар О.Чориев ва А.Норқуловларнинг ҳар биридан 4000 АҚШ долларидан жами 8000 АҚШ долларини олаётган вақтларида жиноят устида қўлга олиндилар.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.