Ўзбекистон маҳсулотлари eBay, AliExpress электрон савдо майдонларида сотилади

ИҚТИСОДИЁТ 09.02.2018, 16:32
Ўзбекистон маҳсулотлари eBay, AliExpress электрон савдо майдонларида сотилади

2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда "ZoodMall" янги электрон онлайн майдончаси ишга туширилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон почтаси" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. Бу орқали ишлаб чиқариш компаниялари ва дилерлар ўз молларини воситачиларсиз сотиш имкониятига эга бўладилар.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон миллий почта оператори "Ўзбекистон почтаси" АЖ ва Швейцариянинг "ZOODEL" компанияси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Меморандумга мувофиқ, томонлар тажриба ва маълумот алмашишади, ўзаро консультатив қўллаб-қувватлашни амалга оширади, электрон тижорат ривожланишига бағишланган тадбирларда қатнашишни таъминлайди.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ ва "ZOODEL" компанияси ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга ўз молларини сотиш учун товарларни мобиль иловалар ёрдамида "ZoodMall" сайтига жойлаштириш, "ZoodMall"га жойлаштирилган товарларни халқаро "B2C" савдо майдончалари ҳисобланган "eBay", "AliExpress", "Lazada", "Cdiscount" ва ҳоказолар орқали илгари суришни таклиф этади.

Бу эса кунига юз миллионлаб харидорларни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ҳақида хабардор бўлишига имконият яратади. Ўзбекистонлик тадбиркорлар мазкур дастурдан бепул рўйхатдан ўтиши назарда тутиляпти.

"ZoodMall" мобиль иловаси ўзбек ишбилармонларига хориж бозорларида онлайн савдони ташкил этишда қулай имкониятлар беради. Яъни бу 300 миллиондан ортиқ харидор дегани. Ўзбекистон истеъмолчиларига эса энг яхши нархлар ва таклифлар тақдим этилади. Ўз навбатида, Миллий почта оператори маҳсулотларни сифатли етказиб беришни ўз зиммасига олади", — дейди "ZOODEL" компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича бош директори С. Мухамедалиев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1