Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Осиё “гиганти” Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Афсуски, бу ўйинда вакилларимиз йирик 7:1 ҳисобида мағлуб бўлишди, деб хабар беради ЎФА расмий сайти.
Энди Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Ироқ термасига қарши тўп суради.
Ушбу ўйин 11 февраль куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.






