Beeline алоқа оператори компания раҳбарияти ва мижозлар ўртасида янги алоқа каналининг ишга тушгани ҳақида хабар беради.
6 майдан бошлаб абонентлар Beeline фаолияти ҳақида савол ва тилакларини GD@beeline.uz электрон манзили орқали юбориб, бевосита бош директорнинг ўзидан жавоб олишлари мумкин.
“Бизнес-жараёнларнинг очиқ-ойдинлиги доимо Beeline‘нинг ташрифномаси бўлган, – дейди Unitel МЧЖ бош директори Александр Воробьёв. – Янги электрон қути асло call-маркази, корпоратив сайт ёки ижтимоий тармоқлардаги уюшмаларнинг ўрнини эгалламайди. Лекин кўп ҳолларда абонентларда умумий саволлар пайдо бўлади: компания режалари, тармоқнинг кенгайиши ва ривожланиши ҳақидаги саволлар кўпчиликни қизиқтиради. Кўпчилик нафақат 0611 операторига, балки Beeline‘нинг бевосита раҳбарига ўз саволини беришни истайди. Мижозларнинг хатларига максимал даражада эътибор қаратишга ваъда бераман”.
GD@beeline.uz электрон манзили доимий равишда амал қилади, компания ёзувларнинг махфийлигини кафолатлайди.





