АсосийJamiyat

Олий таълим муассасаларида талабаларнинг билимлари аттестациядан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан 2014 йил 17 январда тасдиқланган «Олий таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвали» асосида 31 та олий таълим муассасасида аттестация жараёни ўтказилмоқда.

Аттестация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитатсиясидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 14 июлда 1836-сон билан давлат рўйхатига олинган «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқнома» асосида амалга оширилмоқда.

Аттестация жараёнида барча 31 та олий таълим муассасасининг «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитатсиясидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом»да белгиланган фаолият йўналишлари ўрганилди. Шунингдек, 17 та олий таълим муассасасида талабаларнинг билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари, ёзма ишлар, ижодий имтиҳонлар ўтказилди, 14 та олий таълим муассасасида ушбу жараён давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар