АсосийJamiyat

Дубай-Тошкент рейсига кечиккан йўловчилар юкларини қайтариб олиш учун 140 доллар тўлашади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Дубай-Тошкент йўналишида парвоз амалга оширмоқчи бўлган йўловчиларни огоҳлантиради.

Жорий йилнинг 1 майидан 20 июлигача Дубай халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлакларидан бирида таъмирлаш ишлари олиб борилади, шу муносабат билан иккинчи учиш-қўниш йўлагига иш ҳажми ортади. Шу сабабли Дубай аэропортига ёки ундан парвоз амалга ошираётган авиакомпаниялар парвозларни жадвалга жиддий риоя этган ҳолда амалга оширишлари ҳақида огоҳлантирилди.

Шу сабабли “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллийавиаташувчиси Дубай-Тошкент рейси парвозига рўйхатдан ўтиш учун 3 соат, рейс учишидан эса камида 30 дақиқа олдин келишлари кераклигини маълум қилди.

Самолётга чиқишга ўз вақтида келмаган йўловчилар рейсдан қолдирилади. Бундан ташқари, рўйхатга олинган юкни рейсдан олиб қолиш учун 140 АҚШ доллар тўлаш зарур бўлади.

    Бошқа янгиликлар