АсосийSport

Олимпиада-2018. Медал олган давлатлар сони 22тага етди

'Олимпиада-2018. Медал олган давлатлар сони 22тага етди'ning rasmi

Хабар берганимиздек, шу кунларда Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII Қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Пхёнчхандаги Оқ Олимпиаданинг кечаги кунги баҳсларидан сўнг медаллар жамғариш бўйича Германия терма жамоаси катта фарқ билан олдинга чиқиб олди. Олмон спортчиларининг умумий медаллари сони 15тага етди. Шулардан 9таси олтин медаллардир.

Иккинчи ўринга 6та олтин, 7та кумуш, 5та бронза, жами 18та медал билан Норвегия терма жамоаси кўтарилиб олди. Голландия терма жамоаси учинчи ўринга пастлади. Кеча Испания ва Буюк Британия терма жамоаси спортчилари илк медалларини қўлга киритишди.

Норвегия, Швеция, Жанубий Корея, Австрия, Канада, Франция, Италия, жами 10та давлат терма жамоаси ҳисобида камида биттадан олтин медал бор. Ҳозиргача жами 22та давлат терма жамоалари камида битта бронза медалига эга чиқишди.

Медаллар жамғариш бўйича жадвал:

1. Германия – 9-2-4 (15)

2. Норвегия – 6-7-5 (18)

3. Голландия – 5-5-2 (12)

4. АҚШ – 5-1-2 (8)

5. Канада – 4-5-4 (13)

6. Швеция – 3-2-0 (5)

7. Австрия – 3-1-3 (7)

8. Франция – 3-1-2 (6)

9. Жанубий Корея – 2-0-1 (3)

10. Италия – 1-1-3 (5)

11. Япония – 0-4-3 (7)

12. Россия – 0-2-4 (6)

13-14. Австралия – 0-2-1 (3)

13-14. Швейцария – 0-2-1 (3)

14. Хитой – 0-2-0 (2)

15. Словакия – 0-2-0 (2)

16. Чехия – 0-1-1 (2)

18. Словения – 0-1-0 (1)

19. Финляндия – 0-0-3 (3)

20-22. Қозоғистон – 0-0-1 (1)

20-22. Испания – 0-0-1 (1)

20-22. Буюк Британия – 0-0-1 (1)


Манба : olamsport.com

    Бошқа янгиликлар