1

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси тайинланди

СИЁСАТ 17.02.2018, 09:32
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси тайинланди

Эргаш Шоисматов Ўзбекистонниг Тожикистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.

Эргаш Шоисматов Тожикистонда 14 йилдан бери элчи вазифасида ишлаб келган Шоқосим Шоисломовнинг ўрнини эгаллайди.

Шоқосим Шоисломов эса Ўзбекистон Президенти девонида ташқи сиёсат соҳасида янги лавозимга тайинланган.

Янги элчи Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Тожикистонга амалга оширадиган давлат ташрифидан олдин ўз фаолиятини бошлайди.

Маълумот учун, Эргаш Шоисматов 1951 йилда туғилган. Тошкент политехника институтини тамомлаган. 1996 йилдан 2001 йилгача Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш вазири лавозимида ишлаган. 2001-2006 “Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик бошқаруви раиси, МДҲ Электр энергияси кенгаши аъзоси бўлган.

2006 йил апрелидан 2010 йил 13 июлига қадар Бош вазирнинг машинасозлик, қора ва рангли металлургия, нефть-газ сектори, геология, электр энергетикаси, кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, давлат ва сафарбарлик захирасини стандартлаштириш ва метрология йўналишларига масъул ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2014 йилда Энергетика ишчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси бўлган.

У 2016 йилдан “Uztransgaz” бошқаруви раиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Эргаш Шоисматов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1