1

Ўзбекистонда сайёҳларга қулай мобил алоқа таклиф этилади

HI-TECH 22.02.2018, 13:03
Ўзбекистонда сайёҳларга қулай мобил алоқа таклиф этилади

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, туристик SIM-карталарни сотиш бўйича сервис хизматлари аэропортлар, автовокзаллар ва бошқа жамоатчилик жойларида ишга туширилади.

Саёҳатчилар учун қиммат ҳисобланган роуминг ўрнига муқобил сифатида қулай мобиль алоқа яратилади.


Бундай SIM-карталарни олиш учун ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжат(паспорт) бўлса кифоя. Қўшимча тарзда телефон қурилмаси ёки мобиль роутерни ижарага бериш хизмати ҳам тақдим этилади.

Бу борада махсус тариф ишлаб чиққан биринчи компания “Uzmobile” бўлди. Тариф 30 кунлик фойдаланиш муддати ва мулоқот дақиқалари ҳамда интернет трафигининг қулай пакетини ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоатчилик жойларида интернетдан бепул ва симсиз фойдаланиш(Wi-Fi зоналар) имкониятини яратаётган компанияларга қатор имтиёзлар тақдим этилди. Ўз навбатида, ушбу фаолият билан шуғулланадиган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектларига ўзлари яратган зонада 18 метр квадратдан катта бўлмаган майдонга реклама баннери ёки ромини бепул асосда ҳамда жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари рухсатисиз ўрнатиш ҳуқуқи берилди.
Маълумот учун, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб мамлакатимизда еттита давлат — Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунллик муддатга визасиз режим жорий этилди ва 39 мамлакат учун бу борадаги тартиб-таомиллар соддалаштирилди.

photo 2018-02-20 14-54-47

photo 2018-02-21 11-46-30

photo 2018-02-21 17-14-13

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1