АсосийSiyosat

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси тайинланди

'Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси тайинланди   'ning rasmi

2018-йилнинг 22-февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Эргаш Шаисматов Тошкентдан Душанбега жўнаб кетди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

У илгари Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар