Андижон вилоятининг Асака тумани бир неча йил аввал боғдорчилик ва сабзавотчилик номини олган.
Бу ердаги беш минг гектар ер майдонида 289 та фермер хўжаликлари томонидан мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштирилади, сабаби ушбу ҳудуд иқлими помидор учун жуда қулай ҳисобланади.
Помидор кунини нишонлаш доирасида “Помидор” ярмаркасини тишкил этиш режалаштирилган, унда помидордан тайёрланган турли маҳсулотлар тақдим этилади, дея хабар беради UT нашри. Тадбирнинг кўнгилочар қисмида меҳмонларга турли ширинликлар ва қийма солинган сабзавотлар таклиф қилинади.





