1

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

СИЁСАТ 01.03.2018, 09:18
Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Покистон, Швейцария, Латвия, Исроил, Германия, Словакия ва Хитойнинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Ирфон Юсуф Шомий, Оливье Шав, Михаилс Попковс, Эдуард Шапир, Гюнтер Оверфельд, Ян Бори ва Цзян Яндан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Давлат раҳбари элчиларни Ўзбекистонда дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятида юксак ютуқ ва муваффақиятлар тилади.

Президент ўз нутқида янги элчиларни тайинлаган мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларига тўхталди.

Шавкат Мирзиёев хорижий элчиларга мамлакат вазирлик, идора ва ташкилотлари билан фаол ишлаш, жойлардаги салоҳият ва имкониятлар, халқнинг бой тарихи ва маданияти билан яқиндан танишиш учун ҳудудларга тез-тез ташриф буюришни таклиф этди.

Турли масъулиятли лавозимлардаги фаолияти давомида тўпланган тажриба хорижий дипломатларга белгиланган мақсадларга самарали эришиш ҳамда Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида зиммасига юклатилган муҳим миссияни муваффақиятли адо этишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Янги тайинланган элчилар самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасидаги кенг миқёсли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бор саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1