1

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида икки мамлакат чегарасига оид шартнома имзоланади

СИЁСАТ 02.03.2018, 14:08
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида икки мамлакат чегарасига оид шартнома имзоланади

24 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

2018 йил 24 февраль куни Фарғона шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлиси баённомаси ижроси доирасида ишчи гуруҳлари томонидан Ўзбекистон — Тожикистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги шартнома лойиҳасига иловалар тайёрланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

«Музокаралар конструктив муҳитда, дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди. Учрашув якунида баённома имзоланди», — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1