Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда билдирилишича, унинг консуллик округига Россия Федерациясининг Шимолий-ғарбий федерал округи киради.
Эслатиб ўтамиз, 22-23 феврал кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россияга ташрифи чоғида мамлакатнинг бир нечта федерал округида Ўзбекистоннинг бош консулликлари таъсис этилганлигини маълум қилганди.






