1

Тошкентда тез тиббий ёрдам Hyundai автомобилида ҳаракатланади

ЖАМИЯТ 20.05.2014, 14:22
Тошкентда тез тиббий ёрдам Hyundai автомобилида ҳаракатланади

2014 йилнинг оҳиригача Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати 40 та янги махсус автомобил сотиб олишни режалаштирмоқда.

Шулардан 10 таси Hyundai ва 30 таси Damas русумидаги автомобиллардир. 

Anhor.uz нашрининг хабар қилишича, Hyundai автомобиллари тез чақирувларга мўлжалланган бўлиб, улар зарурий ускуналар билан жиҳозланади. Автомобилга ўрнатилган GPS-навигаторлар мониторинг олиб бориб, экипажларнинг ишини оптималлаштиришга ҳамда тез тиббий ёрдам хизматини кутиш вақтини қисқартиришга ёрдам беради.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1