1

Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи ниҳоясига етди

СИЁСАТ 03.03.2018, 07:55
Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи ниҳоясига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 март куни Навоий вилоятида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида фойдалинилмаётган имкониятларни таҳлил қилиб, уларни ишга солиш орқали одамларни иш билан таъминлаш, молиялаштириш базасини кенгайтириш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Хорижий инвестицияларни жалб этиш, имортни қисқартириш ва экспортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоятни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойлар қуриш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги долзарб масалалар ҳал этилди. Хусусан, арзон уй-жойлар қуриш ўтган йилгига нисбатан икки баробар ошириладиган, вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва шифохоналарни жиҳозлаш учун 4,5 миллион доллар маблағ ажратиладиган бўлди. Кам таъминланган оилалар тўйларини давлат томонидан ихчам тарзда ўтказиб берувчи жамғарма ташкил этилиши маълум қилинди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи якунига етди. Сафар асносида алоҳида таъкидланганидек, истиқболли лойиҳалар, берилган топшириқлар ижроси давлат раҳбарининг доимий назоратида бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1