1

“Реал” Европа Чемпионлар лигаси ғолиби (ВИДЕО)

СПОРТ 26.05.2014, 07:47
“Реал” Европа Чемпионлар лигаси ғолиби (ВИДЕО)


Мадриднинг “Реал” клуби 12 йиллик танаффусдан сўнг Европа Чемпионлар лигасини қўлга киритди.

Лиссабон шаҳридаги муҳташам “Эштадиу Да Луж” стадионида кечган учрашувда “Қироллик клуби” жуда қийин ва иродали ғалабани қўлга киритди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолган Карло Анчелотти шогирдлари қўшимча бўлимларда яна 3 та тўп киритишди. Буни яқин орада бўлмаганди. Шу тариқа, “Реал” ўз тарихида ўнинчи бор ЕЧЛ Кубогига эга чиқди.   

ЕЧЛ. ФИНАЛ.
РЕАЛ – АТЛЕТИКО  4:1 (0:1, 1:0, 0:0, 3:0)
Лиссабон, “Эштадиу Да Луж” стадиони.
Голлар: Годин (36), Рамос (90+4), Бэйл (111), Марсело (118), Роналду (120-пенальтидан)

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1