1

Шавкат Мирзиёев Тожикистон парламенти палата раисини қабул қилди

СИЁСАТ 10.03.2018, 10:42
Шавкат Мирзиёев Тожикистон парламенти палата раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси парламентининг Мажлиси намояндагон палатаси раиси Шукуржон Зуҳуровни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи ўзаро муносабатлар тарихида янги саҳифа очгани, томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича якдил келишувларга эришилгани қайд этилди. Айниқса, давлат чегараси бўйича шартнома ва фуқароларнинг ўзаро қатновига қулайлик яратишга оид битим мамлакатларимиз муносабатлари, халқларимизнинг дўстона алоқаларига замин бўлиши алоҳида таъкидланди. Автомобиль ва темир йўлларнинг очилгани, Ишбилармонлар кенгаши тузилгани ҳам бу борада муҳим ўрин тутади.

Олий даражада имзоланган ҳужжатларни ратификация қилиш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига тўталиб ўтилди. Қонун чиқарувчи органлардаги дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, ўзаро ташрифлар ва тажриба алмашинувни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1