1

Бугун Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўлиб ўтади

СПОРТ 27.05.2014, 11:28
Бугун Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўлиб ўтади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси  Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини  ўтказади.

Учрашув бугун 19:00 да  Олмалиқда янги қуриб битказилган ОКМК спорт мажмуаси стадионида бўлиб ўтади.

29 май, пайшанба куни Тошкентдаги «Жар» стадионида ушбу терма жамоалар иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

ЎФФ Терма жамоалар марказидан маълум қилишларича, ҳар иккала ўйин учун чипталар 7 минг ва 10 минг сўмдан сотилади.

Эслатиб ўтамиз, Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари Максим Шацких, Виктор Карпенко ва Улуғбек Бақоевларнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги хайрлашув учрашувлари бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1