1

Нурсултон Назарбоев Имомали Раҳмонни орден билан тақдирлади

СИЁСАТ 15.03.2018, 10:46
Нурсултон Назарбоев Имомали Раҳмонни орден билан тақдирлади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонага расмий ташриф билан келган Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни “Парасат” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.

“Сизнинг давлатларимиз ўртасидаги дўстликка хизматларингизни ҳисобга олиб, сизнинг донолигингиз ва Қозоғистонга муҳаббатингиз ишораси сифатида сизни “Парасат” ордени билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзоладим”, деб айтган Назарбоев Раҳмон билан Остонадаги учрашувда.

Раҳмон бу у учун “кутилмаган совға” бўлганини айтган.

“Парасат” ордени билан фан ва маданият, адабиёт ва санъат, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда Қозоғистоннинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва кўпайтириш ёки инсон ҳуқуқлари ва унинг ижтимоий манфаатларини ҳимоялашга катта ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланадилар.

Назарбоевнинг таъкидлашича, Раҳмон раҳбарлигида икки давлат ўртасида катта ишонч, ҳамкорлик ва дўстлик муносабатлари йўлга қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1