1

Қашқадарёда аёл фарзандининг танасига ёндиргич билан жароҳат етказиб, камига устига туз сепган (видео)

ЖИНОЯТ 15.03.2018, 14:18
Қашқадарёда аёл фарзандининг танасига ёндиргич билан  жароҳат етказиб, камига устига туз сепган (видео)

2017 йилнинг 28 ноябрида 6 ёшли Мубина Тоживобева Қашқадарё вилояти Нишон тумани Пахтазор МФЙдаги дала-ҳовлида ота-онаси томонидан қаровсиз қолдириб кетилган. Бу ҳақда "Севимли ТВ"нинг "Замон" ахборот дастурида хабар қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судяси Бобур Имомовнинг маълум қилишича, ИИБ ходимлари томонидан қизалоқ ачинарли аҳволда — танасига турли даражадаги жароҳатлар етказилган ҳолатда топилган. Олиб борилган суд-тергов жараёнида ушбу жиноятни унинг онаси Тожибоева Дилафрўз содир этганлиги аниқланган.

Аёл ҳеч бир сабабсиз ўз фарзандини аёвсиз калтаклаб келган, танасини олов билан куйдириб, бу қилмишини қизининг касаллиги билан хаспўшлашга уринган.

Қизалоқнинг сўзларига кўра, она ҳар куни уни ухлашга ундаган. Танасига "зажигалга"ни ёқиб, камига устига туз сепган.

Қарши шаҳрида ўтказилган сайёр суд мажлисида фуқаро Тожибоева Дилафрўзга нисбатан юритилган жиноят иши кўриб чиқилди. Суд ҳукми билан аёл 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Айни дамда қизалоқ Китоб туманиги 5-меҳрибонлик уйида тарбияланмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1