1

UzTrade АЖ дуккакли маҳсулотларни махсус белгили қопларда экспорт қилишни бошлади

ИҚТИСОДИЁТ 16.03.2018, 13:48
UzTrade АЖ дуккакли маҳсулотларни махсус белгили қопларда экспорт қилишни бошлади

Маҳаллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорларидаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда Made in Uzbekistan миллий брендининг чегараларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги қошидаги UzTrade АЖ дуккакли маҳсулотларни махсус белгили қопларда экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилмоқда.

«UzTrade савдо белгиси ва Made in Uzbekistan белгиси остида мош, ловия ва нўхотдан иборат дуккакли маҳсулотлар компаниянинг Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳридаги Савдо уйига экспорт қилинди, - деб таъкидлади UzTrade АЖ бош мутахассиси Бекзод Холиқов. – UzTrade ва афғон компаниялари ўртасидаги дуккакли маҳсулотлар экспорти контрактациясининг умумий қиймати икки миллион долларни ташкил қилмоқда».

Яқин вақт оралиғида UzTrade компаниясининг Франциядаги UzFranceTrade савдо уйига 48 тонна ҳажмидаги мош партиясининг биринчи экспорти режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1