АсосийJinoyat

Вобкентда эр ​рашк оқибатида турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

'Вобкентда эр ​рашк оқибатида турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида қотиллик юз берди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарда қайд этилишича, 21 март куни соат 02.10 ларда Вобкент тумани Работиохун МФЙ Беруний кўчаси 1/10-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1986 йилда туғилган С.Барраев уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи,1989 йилда туғилган Г.Ибодованинг танасини турли жойларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Г.Ибодова воқеа жойида вафот этган, С.Барраев эса қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар