АсосийJinoyat

Чирчиқда ўғил ногирон отасини бўғиб ўлдирди

'Чирчиқда ўғил ногирон отасини бўғиб ўлдирди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ногирон отасини ўғли буғиб ўлдирди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, 22 март куни соат 01.30ларда, Ш.Рашидов кўчаси 10-уй 19-хонада яшовчи, 1983 йилда туғилган Б.Иргашев уйида отаси, 2-гуруҳ ногирони, 1961 йилда туғилган З.Иргашев билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, ўз отасини қўли билан бўғиб ўлдирган.

Кузатувлар натижада Б.Иргашев қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар