Президент «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади

ИҚТИСОДИЁТ 24.03.2018, 08:50
Президент «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади

23 март куни Президентнинг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат матни ЎзА келтирилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари:

  • дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш;
  • мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш;
  • кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асосли рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шароитларни яратади.

Кредит ташкилотларига:

  • микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ундириш ва неустойка (штраф, пеня), жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
  • кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобрақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка ундириш тақиқланади.

Ўзбекистон Марказий банкига:

  • 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этиш;
  • хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этиш;
  • 2018 йил 1 июлга қадар транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш;
  • қулай тўлов хизматларини яратиш ва ривожлантириш;
  • 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлаш вазифаси юкланмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказий банк ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда:

  • жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги фуқаролар учун ҳисобланган маблағлар;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари;
  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган қарздорликлари;
  • идентификациялаш учун жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари;
  • жисмоний шахсларнинг мулки ва бошқа олган даромадлари;
  • юридик шахсларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотларни олиш имконини берувчи давлат органлари ва кредит бюро ўртасида маълумотларни қайта ишлаш ва электрон алмашиш Ягона идоралараро ахборот тизимини яратади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банкларига филиаллар, мини-банклар ва автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаларини ташкил этишга зарур бўлган ер участкаларини ўрнатилган тартибда ажратишда кўмаклашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1