ИИВ автомобилга видео-регистратор ўрнатиш истагидагилар учун ўз тавсияларини берди

ЖАМИЯТ 09.06.2014, 10:50
ИИВ автомобилга видео-регистратор ўрнатиш истагидагилар учун ўз тавсияларини берди

Айни кунларда аҳоли орасида автомобил салонига ўрнатиладиган видео-регистратор таъқиқлангани ҳақидаги янглиш фикр пайдо бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати ҳавфсизлиги давлат хизмати автомобиль салонига фақат мониторсиз видео-регистратор ўрнатиш мумкинлиги, монитор бўлган тақдирда ҳам, у салоннинг олд қисмида бўлмаслиги лозимлиги ҳақида ўз тавсияларини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчига  транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шунингдек, асбоб-ускуналар панели, қуёшдан ҳимояловчи соябон ҳамда орқа автомобилнинг ойнасига теле-видеомониторлар ўрнатиш таъқиқланиши борасида қонуний талаблар белгиланди.

Қоидага риоя қилинмаган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробарида жарима тўлашлари лозим бўлади. Қонунбузарлик йил давомида қайта содир этилган тақдирда, энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан олти баробаригача жаримага тортилади ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача бўлган муддатга маҳрум қилинади, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги расмий сайти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1