1

Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг 99-сессияси ўтказилади

ЖАМИЯТ 10.06.2014, 15:26
Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг 99-сессияси ўтказилади

6 июн куни Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти ижроия кенгаши 99-сессиянинг Самарқандда ўтказилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади.  

Ушбу қарор ЮНВТОнинг Испаниядаги Сантьяго-де-Компостела шаҳрида 2014 йилнинг 4-6 июн кунлари ўтган 98-сессиясида қабул қилинди. 99-сессиянинг айнан Самарқандда ўтказилиши ҳақида дастлаб Берлиндаги ITB-2014 Бутунжаҳон сайёҳлик ярмаркаси Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг ижрочи директори Золтан Шомоги эълон қилган эди. Бундай тадбирнинг Самарқандда ўтказилиши бутун минтақа  учун катта аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, бундан 20 йил илгари Буюк ипак йўли бўйлаб сайёҳликни ривожлантириш халқаро лойиҳасининг Самарқанд декларацияси қабул қилинганди.

2004 йилдан бери Самарқандда ЮНВТО ваколатхонаси фаолият юритади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1