1

50 нафар меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун Бухорога саёҳат уюштирилди

ЖАМИЯТ 11.06.2014, 11:15
50 нафар меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун Бухорога саёҳат уюштирилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда 11 июн куни Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги Болалар шаҳарчаларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Бухоро шаҳрига бир кунлик саёҳат ташкиллаштирди. Унинг доирасида 50 нафар тарбияланувчилар учун “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК томонидан бепул темир йўл чипталари ажратилди ва “Соғлом авлод учун” фонди томонидан болалар 3 маҳал иссиқ овқатлар билан таъминланди. Саёҳат давомида болажонлар Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Ушбу тадбир болажонларнинг таътил кунларини янада мазмунли ва мароқли ўтказиш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш, буюк боболаримиздан қолган меросларни асраб-авайлаш каби мақсадларда ташкил этилган.

Фонд ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2014 йил январ ва апрел ойларида Самарқанд шаҳрига Тошкент шаҳри ва вилоятидаги “Меҳрибонлик” уйларининг жами 100 нафар тарбияланувчилари ҳамда 50 нафар Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва кўп болали оила фарзандларининг саёҳатларини ташкил этган.

2014 йил ёзлари ойларида эса ижтимоий муҳофаза муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таътил кунларини мароқли ўтишини ташкил этиш мақсадида, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасининг грант маблағлари доирасида жами 350 нафардан ортиқ “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Охалик” оромгоҳи ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳларига жалб этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1