Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 30 март куни Жиззахга боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
"Вилоятнинг бугунги ҳаёти, белгиланган чора-тадбирлар ижроси билан танишиш, фаоллар билан йиғилиш ўтказиш режалаштирилган", - дейилади хабарда.