Женева шаҳрида БМТнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги 26-сессиясисида БМТ махсус маърузачиси Ананд Гровер барча делегатлар олдида “фастфуд” истеъмол қилиш кишининг семиришига олиб келиши ва ушбу холат глобал эпидемияга сабаб бўлиши ҳақида ўз фикрларини билдирган.
У гамбургер, чизбургер, пицца кабиларни доимий равишда истеъмол қиладиган кишилар орасида бугунги кунда дунёда 2,1 миллиард киши семириш касалига чалингани, ҳар йили шундай "ишқибоз"лар орасида 2,8 миллион киши ҳаётдан кўз юмаётганини билдирган.
Маърузачи кам миқдорда бўлса-да бундай таомларни истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун ҳавфли эканини билдирган. Бу ҳақда www.uzreport.uz сайти хабар беради.





