1

Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди

СИЁСАТ 31.03.2018, 06:46
Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди

«Манас» қишлоғидаги маданият саройида 30 март куни халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Вилоятда янги саноат корхоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни давом эттириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Пахта майдонини қисқартириш эвазига мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этиш, лалми ерларга экспортбоп экинлар экиш, тоғолди ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Эргаш Алибекович Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1