1

ЖЧ-2014. Голландия Испанияни янчиб ташлади ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

СПОРТ 14.06.2014, 09:46
ЖЧ-2014. Голландия Испанияни янчиб ташлади ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

Кеча жаҳон чемпионатининг “А” ва “Б” гуруҳидаги жамоалар биринчи тур учрашувларини ўтказишди.

“А” гуруҳи вакиллари Мексика Камерун терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 61 дақиқада Перальта киритди.

Биринчи турнинг марказий учрашуви “Б” гуруҳи вакиллари бўлган Испания ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги учрашуви бўлди. Бу учрашувда Голландия терма жамоаси йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аввалига 27 дақиқада Хаби Алонсо ҳисобни очган бўлса, 44, 72 ван Перси, 64 дақиқада де Врей ва 53, 80 дақиқаларда Роббен гол киритиб, Испанияни терма жамоаси мухлисларини ва футболчиларини даҳшатли ҳолатга солишди.

“Б” гуруҳидаги яна бир учрашув Чили ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлди. Ушбу учрашувда чилилик футболчилар 3:1 ҳисобида рақибларидан устун келишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1