1

Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида ҳокимлар ўзгарди

СИЁСАТ 05.04.2018, 11:28
Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида ҳокимлар ўзгарди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бош вазир раислигида Жиззах шаҳри, Бахмал, Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Зафаробод туманларида халқ депутатлари туман кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Уларда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Жиззах шаҳри ҳокими Акром Раҳмонқулов ўрнига Акбар Шукуров, Бахмал тумани ҳокими Баҳриддин Сафаров ўрнига Муса Анарбоев, Дўстлик тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ўрнига Улуғбек Узоқов, Пахтакор тумани ҳокими Нарзулла Қўшбоқов ўрнига Шукурулло Бобоев, Зарбдор тумани ҳокими Саноқул Анқаев ўрнига Нарзулла Қўшбоқов, Зафаробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Зиядин Сайидов ўрнига Иброҳим Қаршибоев ҳоким этиб тайинланди.

Шунингдек, Жиззах вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари таркибига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Алишер Худайбердиев ўрнига Ғанишер Маматқулов, вилоят ҳокимини ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Гулнора Тўраева ўрнига Назира Мухторова, вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Жўраев ўрнига Акром Раҳмонқулов вилоят ҳокими ўринбосарлари этиб тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1