1

Ўзбекистон яна Тожикистонга газ экспорт қила бошлади

СИЁСАТ 09.04.2018, 14:31
Ўзбекистон яна Тожикистонга газ экспорт қила бошлади

Ўзбекистон Тожикистонга газ экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.

Президентимизнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида ушбу қўшни мамлакатга табиий газ экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган эди. Унга кўра, жорий йилда умумий қиймати 15,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 126 миллион куб метр газ етказиб бериш назарда тутилган.

Ўзбекистон 2012 йил Тожикистонга газ узатишни тўхтатиб қўйган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1