Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари чегарада қирғизистонлик фуқаро ўлими ҳодисасини муҳокама қилишди

СИЁСАТ 09.04.2018, 17:48
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари чегарада қирғизистонлик фуқаро ўлими ҳодисасини муҳокама қилишди

8 апрель куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сапар Исаков билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, ҳукумат раҳбарлари 7 апрель куни ўзбек–қирғиз чегарасида Қирғизистон фуқаросининг (1984 й.т) ўлими билан якунланган ҳодисани муҳокама қилди.

Томонлар 9 апрель куни икки давлат чегара хизматлари раҳбарлари ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирокида учрашув ўтказишга келишиб олди. Ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ ҳодиса юзасидан текширув ўтказиб, унинг натижаларини яқин вақт ичида маълум қилади.

7 апрель куни хорижий интернет-нашрларда Қирғизистон Давлат чегара хизматига асосланиб, Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон ҳудудида турган эркакка қарата ўқ узгани ҳақида хабар тарқатди. Ҳодиса Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Кербент шаҳри яқинида юз берган. Натижада Қирғизистон фуқароси шифохонада вафот этган.

Маъулмотларга кўра, Қирғизистон фуқаросига ўқ узилганида, у Ўзбекистон ҳудудида бўлган. У аввал огоҳлантирилган, сўнг осмонга қарата ўқ отилган, шундан кейин ҳам у бўйсунмагач, унга ўқ узилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1