1

​"Энг яхши инвестицион лойиҳа" номинациясида Ўзбекистон ғолиб бўлди

СИЁСАТ 10.04.2018, 09:48
​"Энг яхши инвестицион лойиҳа" номинациясида Ўзбекистон ғолиб бўлди

"Энг яхши инвестицион лойиҳа" номинациясида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

"2018 йил 9 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида анъанавий Annual Investment Meeting (AIM) халқаро инвестициявий форуми доирасида "AIM 2018 Investment awards" мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

2017 йилда Марказий Осиё, Кавказ ва Россия минтақасидаги энг яхши инвестицион лойиҳа" номинациясида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлди. Бу Президентимизнинг инвестициявий муҳитни яхшилаш борасидаги ислоҳотларининг халқаро эътирофи ва баҳосидир. Барча юртдошларимизни табриклайман ва янги муваффақиятлар тилайман!", — деб ёзади Комил Алламжонов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1