Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

СИЁСАТ 15.04.2018, 12:25
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

Келаётган ҳафтанинг сешанба куни, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу ташриф давомида Корея ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон президенти билан учрашуви ҳам режаларштирилган.

"2018-йилнинг 17-апрел куни Тошкент шаҳрига Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва ташриф билан келади. Корея Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда", — дейилган расмий хабарда.

Ундан ташқари, делегация ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1