“Чорсу” бекати ёнида автобус ёниб кетди

ЖАМИЯТ 24.06.2014, 14:13
“Чорсу” бекати ёнида автобус ёниб кетди

Куни кеча Чорсу савдо марказидан А. Навойи кўчаси йўналишидаги йўлда “Қорасув-1” массивидан “Чорсу савдо маркази” йўналишида қатнайдиган 89-автобус ёниб кетди. Бу ҳақда uz24.uz хабар беради.

 Автобус йўловчилари зудлик билан эвакуация қилинди ва воқеа жойига ўт ўчириш хизмати етиб келди. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Автобусдаги ёнғин нима сабабдан пайдо бўлгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз йўловчиларига хизмат қилаётган Mersedes Benz Connecto Low Floor русумидаги автобуслар ичида ушбу ёнғин биринчиси эмас. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1