Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

ЖАМИЯТ 26.06.2014, 14:58
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси гидрометеорология марказининг хабар беришича 26 июндан 1 июлга қадар юртимизда қуйидаги ҳаво ҳарорати кузатилади.

Тошкент шаҳри                                                                                                              

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти                                                                                

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 30 июн-1 июл кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача камайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29, 28-29 июн кунлари кундузи 38-43 даража, 30 июн-1июл кунлари 31-36 даражагача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятлари                                                                                  

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 июн-1 июл кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача камайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30, 28-30 июн кунлари кундузи 39-44, 1 июл куни 34-39 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззаҳ, Сардарё вилоятлари                                                

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъи жойларда ўзгариб туради,ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 1 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. ҳарорат кечаси 20-25, 28-30 июн кунлари кундузи 36-41 даража , 1 июл куни 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари                                                                      

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойлардат ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 30 июн-1 июл кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача камайиши мумкин. ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 39-44 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари                                                                 

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 1 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24, кундузи 35-40 даража бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари                                                                          

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 1июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, 28-30 июн кунлари кундузи 27-32, 1 июлда 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1