Жиззахда автокросс бўйича Ўзбекистон кубогининг иккинчи босқичининг финал мусобақаси якунланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Унда Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 13 та клуб вакиллари ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
Двигител ҳажми 1400 куб бўлган «А-7» синфдаги спорт автомобильларида иккита босқич якунларига кўра жиззахлик Сарвар Тожиқулов 25 очко тўплаб биринчи ўринни қўлга киритди. Тошкент шаҳри вакили Фарҳод Даминов 22 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. Учинчи ўрин эса Ўткир Нарзиқуловга насиб этди.
Шунингдек, Ўзбекистон кубогида «NU» синфидаги (двигител ҳажми 1400 куб) спорт автомобильлари пойгасида Одилов Бекзод (Жиззах), Обиджонов Суҳбат (Самарқанд), Газиянс Игор (Тошкент ш) ҳеч ким ета олмади.
«Багги» (двигител ҳажми 1600 куб) русумидаги спорт автомобильларидаги баҳсларда Одилов Ғайрат (Жиззах), Қобилов Равшан (Тошкент ш), Симков Дмитрий (Тошкент ш) шоҳсупага кўтарилди.
А-8 синфидаги (двигител ҳажми 1600 куб) спорт автомобильларида Ахрорқулов Фурқат (Жиззах в), Соатов Умид (Жиззах), Саев Николай (Тошкент ш) совринли ўринларни қўлаги киритди.







