Президентларни кутиб олиш учун Урганч кўчаларига минглаб одамлар чиқди (фото)

СИЁСАТ 24.04.2018, 12:20
Президентларни кутиб олиш учун Урганч кўчаларига минглаб одамлар чиқди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Урганч халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди.


Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилган. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан.

Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги “Улли ҳовли”, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1