1

МТС масаласи юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган

ЖАМИЯТ 28.06.2014, 10:04
МТС масаласи юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган

Куни кеча Россиянинг «РИА Новости» ҳамда «Интерфакс» ахборот агентликлари Ўзбекистон ҳукумати МТС алоқа операторининг фаолиятини қайта тиклашга руҳсат бергани ҳақида хабар тарқатган эди.    

Аммо, 12news.uz агентлиги ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги манбасига таяниб хабар беришича, ушбу масала юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.  

“Ҳукумат ушбу масала юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилмади”,-деди ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида вакили.

Аввалроқ, МТС уяли алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатда ўз фаолиятини яна тиклаш тўғрисида деярли келишиб олгани ҳақида “Система”  компанияси раҳбари ва эгаси Владимир Евтушенков журналистларга маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг июль ойида  МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси  Уздунробита операторининг лицензияси қайтариб олинган эди. Ўшанда компанияга 600 млн АҚШ доллар миқдорида даъволар қўйилган, оператор раҳбариятига нисбатан эса жиноий иш очилган эди. Ушбу жаримани тўлай олмаслик муносабати билан 2013 йилнинг январида  "Уздунробита" банкрот бўлгани ҳақида маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1