1

Энди бевосита Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисига мурожаат этиш мумкин

ЖАМИЯТ 28.06.2014, 12:01
Энди бевосита Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисига мурожаат этиш мумкин

Агар сиз жойларда қонуний манфаатларингиз ва ҳақ-ҳуқуқларингизнинг бузилиши ҳамда ҳал этилмаётган ҳоллар билан тўқнаш келсангиз, бевосита Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Порталда йўлга қўйилган ушбу янги хизмат кўриб чиқиш муддатларини асоссиз чўзиш, кредитлар ва кўрсатилаётган бошқа банк хизматлари тартибларини бузиш, банклар ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда мижозлар ўртасидаги муносабатларда юзага келадиган бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган.

Бундан ташқари, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси номига йўлланадиган ариза ва шикоятларни (8 800) 200-00-44 (республика бўйича қўнғироқ қилиш бепул) ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда билдиришингиз мумкин.

Ҳар бир мурожаат рўйхатдан ўтказилади ва назоратга олинади. Юборилган барча мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади, таклифлар эса тижорат банкларининг фаолиятида эътиборга олинади. Тадбиркорлар ва мижозларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузишда айбдор бўлган шахслар жавобгарликка тортилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1