1

2014 йилнинг дастлабки чорагида 65 та йул-транспорт ходисалари cодир бўлди

ЖАМИЯТ 30.06.2014, 10:57
2014 йилнинг дастлабки чорагида 65 та йул-транспорт ходисалари cодир бўлди

2013 йил 10 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган “йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки мазкур қонун соҳага оид норматив базани чуқур таҳлил этиш асосида, шунингдек, ушбу йўналишда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза этиш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки, атроф-муҳитни ҳимоя қилишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

2013 йилда йўл-транспорт ҳодисалари сони 2012 йилга нисбатан 136 тага камайган, жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 65 тани ташкил этган. Айниқса, болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сони кескин камайган. Бу ҳақда uz24.uz хабар беради.

Транспорт воситаларини маст ҳолда ва телефонда гаплашган ҳолда бошқариш, ҳаракат тезлигини ошириш, хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик янада кучайтирилди. Йўловчиларни ташиш, транспорт воситаларини бошқариш учун гувоҳномалар бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларининг такомиллаштирилгани натижасида йўл-транспорт ҳодисалари нисбатан камайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1